Al-Anfal surasi, 26-oyat

8:26

وَٱذۡكُرُوٓاْ إِذۡ أَنتُمۡ قَلِيلٞ مُّسۡتَضۡعَفُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ تَخَافُونَ أَن يَتَخَطَّفَكُمُ ٱلنَّاسُ فَـَٔاوَىٰكُمۡ وَأَيَّدَكُم بِنَصۡرِهِۦ وَرَزَقَكُم مِّنَ ٱلطَّيِّبَٰتِ لَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ ٢٦

Сиз ер юзида оз сонли, заифҳол бўлиб, одамлар сизни тутиб олишидан қўрқиб юрган ҳолингизни эсланг. Бас, У зот сизга жой берди, Ўз нусрати ила қўллади ва сизларга пок нарсаларни ризқ қилиб берди. Шоядки, шукр қилсангиз. 9

Izohlar

9 (Аллоҳ таоло мусулмонларга жуда қийин пайтларида ҳам Ўзи ёрдам берганини эслатмоқда. Исломий даъватнинг бошланишида мусулмонлар оз сонли, заифҳол эдилар. Маккада қўрқиб бекиниб юрардилар.)

Tafsir

Эй мўминлар, сизлар Маккада озчилик эдингизлар. Бошқалар сизларни ночор-нотавон ҳисоблаб, сизларга зўравонлик қиларди. Душманингизга ем бўлишдан қўрқар эдингиз. Шунда Аллоҳ сизларга Мадинани бошпана қилиб берди. Бир неча жангларда, масалан, Бадрда ғанимларингизга қарши сизга қувват берди. Сизларга хуш неъматлар ато этди. Жумладан, душманларингиздан кўп ўлжалар олдингиз. Шоядки, Аллоҳга берган неъматлари учун шукр қилсангиз, кейин У Зот неъматларини янада зиёда қилса. Шоядки, Аллоҳга нонкўрлик қилмасангиз ва натижада У Зот сизларга берган неъматларини тортиб олиб, ўзингизни азобламаса.