يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ ٢٤
Эй, иймон келтирганлар, сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида, Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг ва билингки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди ва, албатта, Унинг ҳузурида тўпланурсиз. 8
Izohlar
8 («Ҳаёт берадиган нарса» — иймон ва Исломдир. Қуръони Карим таъбири бўйича, ҳақиқий ҳаёт иймон ва Исломдир. Инсон буларсиз ўликдир. Аллоҳ инсон билан қалбининг орасини ажратгандан кейин у ўзини ўнглай олмай қолади. Инсон ўз қалбига молик бўла олмай қолмайди.)
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Пайғамбарига эргашган зотлар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари сизларни чин ҳаёт бахш этадиган неъматга чақирганида, Аллоҳ ва Пайғамбарига буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила бўйсунингиз. Шуни аниқ билингизки, У Зот ҳар ишга Қодирдир. Ҳақдан олдинига юз ўгириб, кейин яна ҳаққа қайтмоқчи бўлганингизда, сиз билан ҳақ ўртасини тўсиб қўйиш ҳам Унинг Қўлидадир. Шундай бўлгач, ҳақ сари шошилингиз. Яна шуни аниқ билингизки, Қиёмат кунида ҳаммангиз Ўша Зотнинг ҳузурида тўпланурсиз. Ўшанда шу дунёда қилиб ўтган амалларингизга яраша жазо ёки мукофот берур.