لَوۡ كَانَ هَٰٓؤُلَآءِ ءَالِهَةٗ مَّا وَرَدُوهَاۖ وَكُلّٞ فِيهَا خَٰلِدُونَ ٩٩
Агар анавилар худолар бўлганида унга кирмас эдилар. Ҳаммалари унда абадий қолурлар. 27
Izohlar
27 (Сизлар Аллоҳдан ўзга сиғинган нарсалар ҳақиқатда худолар бўлганида, жаҳаннамга кирмас эдилар. Аммо улар ҳеч қачон худо бўлган эмас, уларни сизлар худо деб олгансиз, шунинг учун жаҳаннамга тушмоқдалар.)
Tafsir
Улар сиғинаётган бутлар худолар бўлганида эди, бандаларига қўшилиб дўзахга кирмаган бўлардилар. Уларнинг ҳаммалари, обидлари ҳам, маъбудлари ҳам дўзахга тушадилар ва унда абадий қоладилар, ҳеч қачон ундан чиқмайдилар.