۞ وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَآ إِبۡرَٰهِيمَ رُشۡدَهُۥ مِن قَبۡلُ وَكُنَّا بِهِۦ عَٰلِمِينَ ٥١
Батаҳқиқ, илгари Биз Иброҳимга рушди ҳидоятни берган эдик. Биз унинг (ҳолини) билгувчи эдик. 13
Izohlar
13 (Иброҳим Аллоҳ томонидан рушди ҳидоят берилган зотлар ичида аввалгиларидан бири эди. Биз унга рушдни бехосдан берганимиз йўқ. Биз Иброҳимнинг рушди ҳидоятга, пайғамбар бўлишга лойиқ зотлигини яхши билар эдик.)
Tafsir
Иброҳимга ёшлигидаёқ қавмига қарши ҳужжатни ато этгандик. Биз уни билган эдик. Унинг шу ҳужжатга лойиқ эканини билганимиз учун уни ато этгандик.