Al-Anbiya surasi, 48-oyat

21:48

وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا مُوسَىٰ وَهَٰرُونَ ٱلۡفُرۡقَانَ وَضِيَآءٗ وَذِكۡرٗا لِّلۡمُتَّقِينَ ٤٨

Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга Фурқонни тақводорлар учун зиё ва эслатма қилиб бердик. 12

Izohlar

12 (Аллоҳ таоло ояти каримада шундай китобни Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломларга берганини эслатмоқда. Шу билан бирга, Таврот ҳам Фурқон сифатига, ҳам «тақводорлар учун зиё ва эслатма» сифатига эга экани баён қилинмоқда. Ҳа, илоҳий китоб зиёсидан баҳраманд бўлиш ва ундаги эслатмалардан ибрат олиш учун тақводор бўлиш керак. Бетавфиқ ва тақвосизлар унинг зиёсидан ҳам, эслатмасидан ҳам баҳраманд бўла олмайдилар.)

Tafsir

Биз Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломга ҳақ билан ботилни, ҳалол билан ҳаромни ажратиб берадиган Тавротни мўмин тақводорлар учун ҳидоят ва эслатма-ибрат қилиб бердик.