وَلَئِن مَّسَّتۡهُمۡ نَفۡحَةٞ مِّنۡ عَذَابِ رَبِّكَ لَيَقُولُنَّ يَٰوَيۡلَنَآ إِنَّا كُنَّا ظَٰلِمِينَ ٤٦
Қасамки, агар уларга Роббинг азобидан салгина етса, албатта: «Ҳолимизга вой! Ҳақиқатан, биз золимлар бўлган эканмиз», дерлар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави азобни шошилтираётганларга Парвардигорингиз азобидан салгина етиб борса: "Ҳолимизга вой, адо бўлдик, Аллоҳга ширк келтириш ва Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган ҳақни ёлғон дейиш билан ўзимизга ўзимиз зулм қилган эканмиз", деб қоладилар.