ٱقۡتَرَبَ لِلنَّاسِ حِسَابُهُمۡ وَهُمۡ فِي غَفۡلَةٖ مُّعۡرِضُونَ ١
Одамларга ҳисоблари яқинлашиб қолди. Улар эса, ғафлатда, юз ўгирувчи бўлган ҳолларида.
Tafsir
Одамларнинг амаллари ҳисоб-китоб қилинадиган Қиёмат куни яқинлашиб қолди. Улар эса, охиратдан буткул юз ўгирган ҳолларида ғафлатда юрибдилар. Сабаби, улар дунё билан овора бўлиб қолишган.