قُلۡ كُلّٞ مُّتَرَبِّصٞ فَتَرَبَّصُواْۖ فَسَتَعۡلَمُونَ مَنۡ أَصۡحَٰبُ ٱلصِّرَٰطِ ٱلسَّوِيِّ وَمَنِ ٱهۡتَدَىٰ ١٣٥
Сен: «Барча кутгувчидир. Бас, кутинглар. Албатта, кимлар тўғри йўл соҳиблари ва кимлар ҳидоят топганини билурсизлар», деб айт. 35
Izohlar
35 (Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломга қилинган бу хитоб доимо янгиланиб туради.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави каззобларга айтинг: "Аллоҳ нима иш қилишини сизлар ҳам, биз ҳам кутиб турамиз. Кутаверинглар. Ким тўғри йўлда эканини ва ким ҳидоят топганини яқинда билиб оласизлар".