وَهَٰذَا كِتَٰبٌ أَنزَلۡنَٰهُ مُبَارَكٞ مُّصَدِّقُ ٱلَّذِي بَيۡنَ يَدَيۡهِ وَلِتُنذِرَ أُمَّ ٱلۡقُرَىٰ وَمَنۡ حَوۡلَهَاۚ وَٱلَّذِينَ يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ يُؤۡمِنُونَ بِهِۦۖ وَهُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ يُحَافِظُونَ ٩٢
Бу, Биз туширган китоб, муборакдир, ўзидан олдингини тасдиқловчидир. Уммул Қуро (шаҳарлар онаси) ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учундир. Охиратга иймон келтирганлар унга иймон келтирурлар. Ва улар намозларини муҳофаза қилурлар. 32
Izohlar
32 (Уммул Қуродан, Маккаи Мукаррама назарда тутиляпти. Бу муқаддас шаҳар араблар орасида қадимдан шу ном билан ҳам машҳур бўлган. Чунки бу муборак шаҳарда Аллоҳга ибодат этиш учун қурилган дунё ва башарнинг биринчи уйи «Байтуллоҳ» бор.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, бу Қуръон ўзидан олдинги самовий китобларни тасдиқлайдиган бир китобдирки, сиз у билан Макка аҳлини ҳам, ернинг машриқию мағрибидаги бошқаларни ҳам Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирасиз. Токи, улар ҳидоят топсинлар. Охират ҳаётига ишонадиган кишилар бу Қуръонга ҳам иймон келтириб, унинг кўрсатмаларига амал қиладилар ҳамда намозларини ўз вақтида фарзлари, рукнлари, мустаҳабларига тўла риоя этиб, тўкис адо этиш ила асраб-авайлайдилар.