وَوَهَبۡنَا لَهُۥٓ إِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَۚ كُلًّا هَدَيۡنَاۚ وَنُوحًا هَدَيۡنَا مِن قَبۡلُۖ وَمِن ذُرِّيَّتِهِۦ دَاوُۥدَ وَسُلَيۡمَٰنَ وَأَيُّوبَ وَيُوسُفَ وَمُوسَىٰ وَهَٰرُونَۚ وَكَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ ٨٤
Ва Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни бердик. Барчаларини ҳидоят қилдик. Бундан олдин Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо, Ҳорунни ҳам (ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз.
Tafsir
Иброҳимга ўғли Исҳоқ ва набираси Яъқубни бериб, ҳар иккисини тўғри йўлга солиб қўйдик. Ундан олдин Нуҳ ва унинг зурриёти Довуд, Довуднинг ўғли Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва унинг укаси Ҳорун алайҳиссаломларга ҳам тавфиқ бериб, ҳаммасини ҳақ йўлга муваффақ айладик. Пайғамбарларга қилган яхшиликларига яраша мукофот берганимиздек, бошқа яхшилик қилгувчиларни ҳам яхшиликларига яраша мукофотлаймиз.