وَقَالُواْ لَوۡلَآ أُنزِلَ عَلَيۡهِ مَلَكٞۖ وَلَوۡ أَنزَلۡنَا مَلَكٗا لَّقُضِيَ ٱلۡأَمۡرُ ثُمَّ لَا يُنظَرُونَ ٨
Улар: «Агар унга фаришта туширилса эди», дедилар. Агар фаришта туширсак, иш битди ҳисоб. Сўнгра уларга қараб турилмас.
Tafsir
Анави кофирлар: "Аллоҳ Муҳаммадга қўшиб, бир фариштани ҳам туширганида эди ва у фаришта Муҳаммаднинг пайғамбар эканига гувоҳ бўлганида эди, биз унга иймон келтирган бўлар эдик", дейишди. Биз агар улар талаб қилаётган фариштани туширганимизда ва улар шундан кейин ҳам иймон келтирмаганларида, уларни ўша заҳоти, тавба қилиб олишларига ҳеч қандай муҳлат бермасдан ҳалок қилган бўлар эдик.