۞ وَإِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِيمُ لِأَبِيهِ ءَازَرَ أَتَتَّخِذُ أَصۡنَامًا ءَالِهَةً إِنِّيٓ أَرَىٰكَ وَقَوۡمَكَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ ٧٤
Иброҳимнинг отаси Озарга: «Санамларни худолар қилиб оласанми? Мен сени ва сенинг қавмингни, албатта, очиқ-ойдин адашувда кўрмоқдаман», – деганини эсла. 24
Izohlar
24 (Иброҳим алайҳиссалом соф қалби ва онги ила бу иш нотўғри эканлигини, жонсиз тош ёки жонсиз ёғоч одамлар томонидан бир оз ишлов берилгани билан худога айланиб қолмаслигини тушуниб етди. Иброҳим алайҳиссалом отасини ва унинг қавмини очиқ-ойдин адашувда эканини ҳам англаб етди. Бу тушунчани уларнинг юзига очиқчасига айтди.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, эсланг! Иброҳим алайҳиссалом мушрик отаси Озарга шундай деганди: "Аллоҳни қўйиб, бутларни худо қилиб оласизми ва уларга ибодат қиласизми? Мен сизни ва бутларга бандалик қиладиган қавмингизни очиқ залолатда ва ҳақ йўлдан озганлар, деб биламан. Чин маъбуд Аллоҳдир. Қолгани ёлғон маъбудлардир".