وَكَذَٰلِكَ فَتَنَّا بَعۡضَهُم بِبَعۡضٖ لِّيَقُولُوٓاْ أَهَٰٓؤُلَآءِ مَنَّ ٱللَّهُ عَلَيۡهِم مِّنۢ بَيۡنِنَآۗ أَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِأَعۡلَمَ بِٱلشَّٰكِرِينَ ٥٣
«Орамиздан Аллоҳ неъмат берган шуларми?» – дейишлари учун шундай қилиб, баъзиларни баъзилари ила синадик. Аллоҳнинг Ўзи шукр қилувчиларни яхши билгувчи эмасми? 15
Izohlar
15 (Демак, бойларнинг бой, камбағалларнинг камбағал бўлиши синов экан. Синов бўлганда ҳам, бирларини бошқалари билан синаш экан. Бой шукр қиладими, йўқми — синалади. Камбағал ҳам сабр қиладими, йўқми — синалади. Айниқса, бойлар кўпроқ синалади.)
Tafsir
Шунингдек, уларнинг айримларини айримлари билан синадик-да, уларнинг дунёдан оладиган насибаларини хилма-хил қилдик. Токи, бой кофирлар камбағал мўминлар ҳақида гапириб шундай деб қолсинлар: "Аллоҳ орамиздаги ана шу ялангоёқларга фазл кўрсатиб, уларни ҳидоятга бошлаган эканми?! Агар иймон яхши нарса бўлганида улар биздан пешқадам бўлмас эдилар. Чунки пешқадамлик фақат бизга ярашади". Неъматларига ким шукр қилаётганини Аллоҳнинг Ўзи яхшироқ билмайдими? У Зот кофирларни ҳам яхши билади ва уларни ўз ҳолига ташлаб қўядики, шу билан улар иймонга кела олмайдилар. Орий, шундай. Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб турадиган Зотдир.