وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَآ إِلَىٰٓ أُمَمٖ مِّن قَبۡلِكَ فَأَخَذۡنَٰهُم بِٱلۡبَأۡسَآءِ وَٱلضَّرَّآءِ لَعَلَّهُمۡ يَتَضَرَّعُونَ ٤٢
Батаҳқиқ, Биз сендан олдинги умматларга ҳам Пайғамбарлар юборганмиз. Сўнгра, шояд, тазарруъ қилсалар деб, уларни бало ва зиёнларга тутганмиз. 11
Izohlar
11 (Аллоҳ таоло Ислом умматидан аввалгиларга ҳам пайғамбарлар юборган. Улардан пайғамбарларнинг даъватига юрмаганларини бало-офатларга дучор қилган. Бундан, шоядки бошига оғир кун тушганда ўзига келиб, ҳушини йиғиб, хатосини тушунса ва иймон йўлига юрса, деган мақсад кўзда тутилган.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Улар пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар, олиб келган рисолатларидан юз ўгирганлар. Шунда Биз шояд ўзларига келиб, Парвардигорларига бўйсунсалар деб, уларни камбағаллик, касаллик каби мусибатлар билан жазолаганмиз.