Al-An'am surasi, 34-oyat

6:34

وَلَقَدۡ كُذِّبَتۡ رُسُلٞ مِّن قَبۡلِكَ فَصَبَرُواْ عَلَىٰ مَا كُذِّبُواْ وَأُوذُواْ حَتَّىٰٓ أَتَىٰهُمۡ نَصۡرُنَاۚ وَلَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَٰتِ ٱللَّهِۚ وَلَقَدۡ جَآءَكَ مِن نَّبَإِيْ ٱلۡمُرۡسَلِينَ ٣٤

Сендан олдин ҳам Пайғамбарлар ёлғончига чиқарилганлар. Бас, улар то нусрат келгунча ёлғончига чиқарилганларига ва берилган озорларга сабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Батаҳқиқ, сенга Пайғамбарларнинг хабари келган.

Tafsir

Ёлғончига чиқариш сиз олиб келган ишнинг ўзигагина хос, деб ўйламанг. Сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам ёлғончига чиқарилганлар. Қавмлари уларга ҳам озор етказганлар. То Аллоҳ тарафидан нусрат келгунига қадар даъват ва Аллоҳ учун жиҳод йўлида сабру бардош билан иш олиб борганлар. Аллоҳ таолонинг нусрат ва пайғамбарларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ёзиғини ҳеч кимса ҳеч қачон ўзгартира олмайди. Эй Пайғамбар, сизга олдинги пайғамбарларнинг қавмларидан қандай мусибатларга йўлиққанлари, кейин эса Аллоҳ душманларини ҳалок қилиб, уларга нусрат бергани ҳақидаги хабарлар келган-ку.