قَدۡ نَعۡلَمُ إِنَّهُۥ لَيَحۡزُنُكَ ٱلَّذِي يَقُولُونَۖ فَإِنَّهُمۡ لَا يُكَذِّبُونَكَ وَلَٰكِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ يَجۡحَدُونَ ٣٣
Сени, албатта, уларнинг айтаётганлари хафа қилишини яхши биламиз. Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, зоҳирда улар сизни ёлғончига чиқараётгандек кўринадилар ва бу нарса сизни хафа қилаётганини яхши биламиз. Билингки, аслида улар сизни ёлғончига чиқараётганлари йўқ. Чунки сизнинг ростгўй ва омонатга хиёнат қилмайдиган ҳалол одам эканингизни жуда яхши биладилар. Лекин улар золимлардирки, ичларида сизга ишонсалар ҳам зоҳирда инкор қилаверадилар.