Al-An'am surasi, 28-oyat

6:28

بَلۡ بَدَا لَهُم مَّا كَانُواْ يُخۡفُونَ مِن قَبۡلُۖ وَلَوۡ رُدُّواْ لَعَادُواْ لِمَا نُهُواْ عَنۡهُ وَإِنَّهُمۡ لَكَٰذِبُونَ ٢٨

Йўқ! Ундай эмас. Улар олдин махфий тутган нарса ўзларига ошкор бўлди, холос. Агар улар (бу дунёга) қайтарилсалар ҳам, ўзлари ман қилинган нарсага қайтурлар ва, албатта, улар ёлғончилардир.

Tafsir

Иш улар айтгандек эмас. Улар дунё ҳаётига қайтарилсак, иймон келтирардик, дедилар. Аслида уларнинг "Аллоҳга қасамки, биз мушриклар эмасмиз", деган гапларининг миси чиқиб қолди. Чунки уларга қарши ўзларининг тана аъзолари гувоҳлик бердилар. Улар дунё ҳаётига қайтарилган тақдирда ҳам барибир ўша куфру ширкига қайтган бўлардилар. Уларнинг: "Қайтсак, иймон келтирардик", деган даъволари ёлғон.