Al-An'am surasi, 158-oyat

6:158

هَلۡ يَنظُرُونَ إِلَّآ أَن تَأۡتِيَهُمُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ أَوۡ يَأۡتِيَ رَبُّكَ أَوۡ يَأۡتِيَ بَعۡضُ ءَايَٰتِ رَبِّكَۗ يَوۡمَ يَأۡتِي بَعۡضُ ءَايَٰتِ رَبِّكَ لَا يَنفَعُ نَفۡسًا إِيمَٰنُهَا لَمۡ تَكُنۡ ءَامَنَتۡ مِن قَبۡلُ أَوۡ كَسَبَتۡ فِيٓ إِيمَٰنِهَا خَيۡرٗاۗ قُلِ ٱنتَظِرُوٓاْ إِنَّا مُنتَظِرُونَ ١٥٨

Улар фаришталар келишини, ё Роббингнинг келишини ёки Роббингнинг баъзи оятлари келишини кутмоқдалар, холос. Роббингнинг баъзи оятлари келган кунида ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермас. «Кутаверинглар, биз ҳам кутгувчилармиз», – деб айт. 63

Izohlar

63 («Роббингнинг баъзи оятлари»дан мурод — лол қолдирувчи мўъжизалар. Шундай талаблар қилингани ушбу суранинг аввалги оятларида ҳам бир неча марта зикр қилинган эди. Агар ояти каримага умумий ҳолни эътиборга олиб таъвил бериладиган бўлса, «фаришта»лардан мурод — ўлим фаришталаридир. «Роббингнинг келиши» — қиёмат кунининг қоим бўлиши; «Роббингнинг баъзи оятлари» — қиёмат аломатлари, демакдир.)

Tafsir

Ҳақни ёлғонга чиқараётганлар нималарни кутмоқдалар? Улар ўлим фариштаси келиб, жонларини олишини ёки охиратда, ҳақ билан ноҳақ ажрим қилинадиган кунда Парвардигорингиз келиб, улар устидан Ўз ҳукмини ўқишини ёхуд Қиёмат аломатлари содир бўлишини кутмоқдалар. Қуёшнинг машриқдан эмас, мағрибдан чиқиши каби Қиёмат аломатлари зоҳир бўлганидан кейин иймонсизнинг иймон келтириши ҳам, амалсизнинг амал қилиши ҳам фойда бермайди. Эй Пайғамбар, ҳақни ёлғонга чиқараётган мушрикларга айтинг: "Шу ишлардан бирини кутаверинглар. Биз ҳам кутамиз".