قُلۡ أَغَيۡرَ ٱللَّهِ أَتَّخِذُ وَلِيّٗا فَاطِرِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَهُوَ يُطۡعِمُ وَلَا يُطۡعَمُۗ قُلۡ إِنِّيٓ أُمِرۡتُ أَنۡ أَكُونَ أَوَّلَ مَنۡ أَسۡلَمَۖ وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ١٤
Сен: «Аллоҳдан ўзгани валий — дўст қилиб оламанми? У осмонлару ерни яратгувчидир. У таом беради ва таомланмайди», деб айт. «Мен аввалги таслим бўлувчи бўлмоққа амр қилиндим ва менга ҳеч мушриклардан бўлмагин, деб айтилди», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Аллоҳга бут-санамларни шерик қиладиган мушрикларга айтинг: "Аллоҳдан бошқани ўзимга дўст тутиб, ундан мадад сўрашим ақлга сиғадимики, У Зот осмонлару ерни йўқдан бор қилган бўлса, ҳамма бандаларининг ризқини берса, ҳеч бир бандаси Унга ризқ бера олмаса, бандаларидан беҳожат бўлса, бандалари эса унга муҳтож бўлсалар?!" Эй Пайғамбар, айтинг: "Парвардигорим менга энг биринчи Аллоҳга бўйсунган мусулмон бўлишни амр этди ва мушриклардан бири бўлиб қолишдан қайтарди".