وَكَذَٰلِكَ زَيَّنَ لِكَثِيرٖ مِّنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ قَتۡلَ أَوۡلَٰدِهِمۡ شُرَكَآؤُهُمۡ لِيُرۡدُوهُمۡ وَلِيَلۡبِسُواْ عَلَيۡهِمۡ دِينَهُمۡۖ وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ مَا فَعَلُوهُۖ فَذَرۡهُمۡ وَمَا يَفۡتَرُونَ ١٣٧
Шунингдек, мушриклардан кўпларига шериклари уларни ҳалок этиш ва динларини чалкаштириш учун болаларини ўлдиришни зийнатлаб кўрсатди. Агар Аллоҳ хоҳласа, бундай қилмасдилар. Уларни ва тўқиётган нарсаларини қўйиб қўй.
Tafsir
Шайтон мушрикларга мана шу адолатсиз ҳукмни чиройли қилиб кўрсатганидек, кўп мушрикларга ўзларининг шайтонлардан иборат ҳамтовоқлари камбағалликдан қўрқиб болаларини ўлдиришни ҳам чиройли қилиб кўрсатди. Токи, улар Аллоҳ ҳаром қилган қотиллик жиноятини содир этсинлар. Токи, уларга динлари аралаш-қуралаш бўлиб кетсин ва нима шариатдан-у, нима шариатдан эмаслигини ажратолмай қолсинлар. Аллоҳ хоҳламаганида бундай қилмаган бўлардилар. Лекин У Зот Ўзи билган бир етук ҳикмат сабабли шундай қилишларини истади. Эй Пайғамбар, мушрикларни тўқиётган туҳматларига ташлаб қўяверинг. Бу иш сизга зарар қилмас. Уларнинг ишини Аллоҳга қўйиб бераверинг.