Al-An'am surasi, 130-oyat

6:130

يَٰمَعۡشَرَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِ أَلَمۡ يَأۡتِكُمۡ رُسُلٞ مِّنكُمۡ يَقُصُّونَ عَلَيۡكُمۡ ءَايَٰتِي وَيُنذِرُونَكُمۡ لِقَآءَ يَوۡمِكُمۡ هَٰذَاۚ قَالُواْ شَهِدۡنَا عَلَىٰٓ أَنفُسِنَاۖ وَغَرَّتۡهُمُ ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَا وَشَهِدُواْ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِمۡ أَنَّهُمۡ كَانُواْ كَٰفِرِينَ ١٣٠

«Эй, жин ва инс жамоалари, сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сизга айтиб бермадиларми, сизларни ушбу кунингизга дучор бўлишингиз ҳақида огоҳлантирмадиларми?» Улар: «Ўзимизга қарши гувоҳлик бердик», – дерлар. Уларни дунё ҳаёти ғурурга кетказди ва ўзларига қарши, кофир бўлганларини айтиб, гувоҳлик бердилар.

Tafsir

Уларга Қиёмат куни шундай деймиз: "Эй инсу жин жамоаси, сизларга ўзларингиздан, яъни, инсондан бўлган бир пайғамбарлар келиб, сизларга Аллоҳ нозил қилган оятларни тиловат қилиб бермадими? Сизларни мана шу Қиёмат кунида учрашув борлигидан огоҳлантирмадими?" Бунга жавобан ҳаммалари: "Ҳа, мана бугун иқрормиз. Пайғамбарларинг бизга бу хабарларни етказишган эди. Лекин биз пайғамбарларингни ёлғончига чиқардик, шу кундаги мана шу учрашувни ҳам ёлғон дедик", дейдилар. Уларни дунё ҳаётининг ўткинчи зебу зийнатлари, фоний неъматлари алдаб қўйганди. Бу дунёда Аллоҳга ва пайғамбарларига куфр келтирганларига иқрор бўлдилар. Энди бу иқрорлари ҳам, иймон келтиришлари ҳам уларга асло фойда бермас. Чунки фурсат ўтиб кетиб бўлган.