فَكُلُواْ مِمَّا ذُكِرَ ٱسۡمُ ٱللَّهِ عَلَيۡهِ إِن كُنتُم بِـَٔايَٰتِهِۦ مُؤۡمِنِينَ ١١٨
Агар Унинг оятларига иймон келтиргувчилардан бўлсангиз, Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг!
Tafsir
Эй одамлар, очиқ ҳужжатларни кўриб, Аллоҳга ҳақиқатда иймон келтирган бўлсангиз, Унинг номи айтилиб сўйилган ҳайвонларнинг гўштларидан енглар.