Al-An'am surasi, 119-oyat

6:119

وَمَا لَكُمۡ أَلَّا تَأۡكُلُواْ مِمَّا ذُكِرَ ٱسۡمُ ٱللَّهِ عَلَيۡهِ وَقَدۡ فَصَّلَ لَكُم مَّا حَرَّمَ عَلَيۡكُمۡ إِلَّا مَا ٱضۡطُرِرۡتُمۡ إِلَيۡهِۗ وَإِنَّ كَثِيرٗا لَّيُضِلُّونَ بِأَهۡوَآئِهِم بِغَيۡرِ عِلۡمٍۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُعۡتَدِينَ ١١٩

Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган нарсани емас экансизлар?! У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб берган-ку?! Магар музтар бўлганингизда, майли. Албатта, кўпчилик билмасдан, ҳойу ҳаваслари ила адаштирурлар. Албатта, Роббинг тажовузкорларни яхши билгувчидир. 42

Izohlar

42 (У зот Ўзининг ҳукмига тажовуз қилиб, ҳаром нарсаларни, Аллоҳнинг номи айтилмай сўйилган ҳайвонлар гўштини еганларни жуда яхши билади ва уларга тегишли жазони беради. Шунингдек, илмсиз, ҳавою нафснинг кўйига кириб, бу масалада ва бошқа масалаларда одамларни адаштирганларни ҳам яхши билади ва уларга ҳам тегишли жазосини беради.)

Tafsir

Эй мўминлар, сизларни Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган ҳайвоннинг гўштини ейишдан нима ман қиляпти? Аллоҳ сизларга нима ҳаромлигини баён қилди-ку! Энди уни тарк қилиш сизларга вожиб-ку! Фақат зарурат туфайлигина уни ейишингиз мумкин. Чунки зарурат ман қилинган нарсани ҳам мубоҳга айлантиради. Кўп мушриклар нодонликлари ва бузуқи фикрлари туфайли ўз тобеларини ҳақиқатдан узоқлаштирмоқчи бўлиб, Аллоҳ ҳаром қилган ўлимтик кабиларни ҳалолга айлантириб оладилар. Аллоҳ ҳалол қилган баҳийра, васийла ва ҳомий (туяларнинг турлари) кабиларни эса ҳаромга айлантирадилар. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Аллоҳнинг ҳадларидан ошганларни жуда яхши билгувчидир. Уларни яқинда жазосини берур.