وَجَعَلُواْ لِلَّهِ شُرَكَآءَ ٱلۡجِنَّ وَخَلَقَهُمۡۖ وَخَرَقُواْ لَهُۥ بَنِينَ وَبَنَٰتِۭ بِغَيۡرِ عِلۡمٖۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يَصِفُونَ ١٠٠
Улар жинларни Аллоҳга шерик қилдилар. Ҳолбуки, У ҳаммаларини яратган Зотдир. Илмсиз ҳолда Унга ўғиллар ва қизлар ясадилар. У, улар васф қилган нарсалардан пок ва олий бўлди. 36
Izohlar
36 (Жинларда инсонлардан бошқача — ғайри табиий баъзи сифатлар борлигини билгач, уларда илоҳий сифатлар бўлса керак, деб гумон қилдилар ва Аллоҳга ширк келтирдилар. Ислом ақидасидан ўзга ақидаларда ушбу нарса бор, десак муболаға бўлмайди.)
Tafsir
Мушриклар жинларни маъбудликда Аллоҳга шерик қилиб, улар ҳам фойда-зарар келтира олади, дея эътиқод қилдилар. Ҳолбуки, жинларни Аллоҳ яратган. Аллоҳдан бошқаси яратмаган. Маъбудликка ёлғиз Аллоҳ ҳақлидир. Яҳудийлар Узайрни, насронийлар эса Ийсони Аллоҳнинг ўғиллари, деган бўлсалар, мушриклар фаришталарни Аллоҳнинг қизлари, дедилар. Шуларга ўхшаб, улар ҳам Аллоҳга ўғилларни ясаб олдилар. Аллоҳ ботил аҳли айтаётган бу сифатлардан олий, пок ва муқаддасдир.