لِّيَسۡـَٔلَ ٱلصَّٰدِقِينَ عَن صِدۡقِهِمۡۚ وَأَعَدَّ لِلۡكَٰفِرِينَ عَذَابًا أَلِيمٗا ٨
(Буни Аллоҳ) содиқлардан садоқатлари ҳақида сўраш учун қилди. Ва кофирларга аламли азобни тайёрлаб қўйди. 3
Izohlar
3 (Ушбу ояти каримадаги «содиқлар» кимлар эканлиги ҳақида тафсирчи уламоларимиз икки хил фикр айтганлар. Бир гуруҳи, содиқлар пайғамбарлардир, деган. Иккинчи бир гуруҳи эса, содиқлар пайғамбарларга содиқ бўлган мўминлардир, деб айтган. Аслида, бу икки маъно бир-бирини тўлдириб келади.)
Tafsir
Аллоҳ бу аҳдни содиқ пайғамбарлардан садоқати ҳақида сўраш ва шу билан кофирларнинг бурнини ерга ишқаш учун олди. Аллоҳ пайғамбарларни ва Қиёмат кунини инкор қилган кофирларга аламли азобни - жаҳаннам оловини тайёрлаб қўйган.