يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَقُولُواْ قَوۡلٗا سَدِيدٗا ٧٠
Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар.
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қиладиган мўминлар, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар ҳамда тўғри, рост гапни гапиринглар.