يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَكُونُواْ كَٱلَّذِينَ ءَاذَوۡاْ مُوسَىٰ فَبَرَّأَهُ ٱللَّهُ مِمَّا قَالُواْۚ وَكَانَ عِندَ ٱللَّهِ وَجِيهٗا ٦٩
Эй, иймон келтирганлар! Мусога озор берганлар каби бўлманглар. Бас, Аллоҳ уни улар айтган нарсадан поклади. Ва у Аллоҳнинг наздида обрўли эди. 30
Izohlar
30 (Бани исроилликлар Мусо алайҳиссаломга турли озорлар берганлар. Жумладан, жинсий масалада ҳам у зотга озор берган эдилар. Қорун, бир аёлга пул бериб, Мусо алайҳиссаломни бориб зино қилишда айблашга уринишни топширган. Сизлар ҳам Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга турли озорлар берманглар, хусусан, оилавий тарафдан турли миш-мишлар тарқатиш билан у зот алайҳиссалоту вассаломни ранжитманглар. Бошларингизга Бани Исроилнинг куни тушиб қолмасин.)
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қиладиган мўминлар, Мусони бадани борасида айблаб, унга озор берганлар каби пайғамбарингизга озор берманглар. Ўшанда Аллоҳ Мусони улар айтган айбдан поклаган эди. Шу билан унинг соғлом экани аён бўлганди. Мусо Аллоҳнинг наздида обрўли эди. Унинг талаби рад этилмас, ҳаракати зое кетмас эди.