خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۖ لَّا يَجِدُونَ وَلِيّٗا وَلَا نَصِيرٗا ٦٥
Улар унда абадий бардавом қолурлар. На бир дўст ва на бир ёрдамчи топа олмаслар.
Tafsir
Ўзларига тайёрлаб қўйилган жаҳаннамда абадий қоладилар. Жонларига оро кирадиган бирон дўст ҳам, уларни азобдан ҳимоя қиладиган бирон мададкор ҳам топа олмаслар.