۞ لَّئِن لَّمۡ يَنتَهِ ٱلۡمُنَٰفِقُونَ وَٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ وَٱلۡمُرۡجِفُونَ فِي ٱلۡمَدِينَةِ لَنُغۡرِيَنَّكَ بِهِمۡ ثُمَّ لَا يُجَاوِرُونَكَ فِيهَآ إِلَّا قَلِيلٗا ٦٠
Қасамки, агар мунофиқлар, қалбларида марази борлар ва Мадинада миш-миш тарқатувчилар тўхтамасалар, сени уларга қарши қўзғатурмиз. Сўнгра улар у(Мадина)да сенга озгинадан бошқа қўшни бўла олмаслар.
Tafsir
Агар ташида ўзини мусулмон кўрсатиб, ичидаги куфрини яширган мунофиқлар, шаҳватларига қул бўлган дилларида марази борлар ва Мадинада гап-сўз тарқатиб юрган иғвогарлар тийилмасалар, албатта Биз сизни уларга қарши оёқлантирурмиз. Кейин улар Мадинадан ҳайдалиб, сиз билан бирга тура олмай қолурлар. Турсалар ҳам жуда оз муддат тура олурлар, холос.