إِنَّ ٱلَّذِينَ يُؤۡذُونَ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ لَعَنَهُمُ ٱللَّهُ فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِ وَأَعَدَّ لَهُمۡ عَذَابٗا مُّهِينٗا ٥٧
Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди. 28
Izohlar
28 (Аллоҳга озор бериш — Аллоҳга ширк келтириш, унга осий бўлиш, Уни Ўзига мос бўлмаган сифатлар билан сифатлаш, динга, пайғамбарларига, китобларига тил теккизиш. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга озор бериш, ўша вақтда у зотга қарши чиқиш, жисмоний ва маънавий зарба бериш, шахсларига, оилалари ва умматларига нисбатан ёмонлик қилиш, иғво, бўҳтон қилишдан иборатдир. Ҳозирда ҳам худди шундай: ким у кишининг шахсларига, динларига, шариатларига, оилаларига, китобларига, суннатларига, умматларига тил теккизса, у зот алайҳиссалоту вассаломга озор берган бўлади.)
Tafsir
Аллоҳ ва Расулига тили ё қўли билан озор берадиганларни Аллоҳ бу дунёда ҳам, охиратда ҳам Ўз раҳматидан қувади ва уларга қилмишларига яраша жазо сифатида хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйган.