Al-Ahqaf surasi, 3-oyat

46:3

مَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَآ إِلَّا بِٱلۡحَقِّ وَأَجَلٖ مُّسَمّٗىۚ وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ عَمَّآ أُنذِرُواْ مُعۡرِضُونَ ٣

Осмонлару ерни ҳамда улар ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ва белгиланган муддат ила яратдик. Кофирлар бўлса, ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчилардир. 1

Izohlar

1 (Қуръонни ҳикмат ила нозил қилган ғолиб ва қудратли Аллоҳ осмонлару Ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни ҳам ҳақ ила, ҳикмат ила яратган.)

Tafsir

Осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни бекорга яратмадик. Ҳаммасини ҳақ ва етук ҳикмат билан яратдик. Токи, улардан айримларини бандалар танисинлар, билсинлар ва ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиб, У Зотга ширк келтирмасинлар. Заминдаги халифалик вазифаларини фақат Аллоҳга аён бўлган муддатга қадар ҳалол бажарсинлар. Аллоҳга куфр келтирган кимсалар эса Аллоҳнинг китобида келган огоҳлантиришлардан юз ўгирадилар, уларга парво қилмайдилар.