Al-Ahqaf surasi, 21-oyat

46:21

۞ وَٱذۡكُرۡ أَخَا عَادٍ إِذۡ أَنذَرَ قَوۡمَهُۥ بِٱلۡأَحۡقَافِ وَقَدۡ خَلَتِ ٱلنُّذُرُ مِنۢ بَيۡنِ يَدَيۡهِ وَمِنۡ خَلۡفِهِۦٓ أَلَّا تَعۡبُدُوٓاْ إِلَّا ٱللَّهَ إِنِّيٓ أَخَافُ عَلَيۡكُمۡ عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٖ ٢١

Ўз қавмини қум тепаликларда огоҳлантирган Однинг биродарини эсла! Ва ҳолбуки, ундан аввал ҳам, кейин ҳам огоҳлантирувчилар ўтган. «У зотдан ўзгага ибодат қилманглар, албатта, мен улуғ кунда бошингизга тушадиган азобдан қўрқурман, (деди)». 9

Izohlar

9 («Однинг биродаридан» мурод пайғамбар Ҳуд алайҳиссаломдир. У киши ўз қавми Одга Аллоҳ томонидан пайғамбар қилиб юборилганлар. Од қавми «Боида» арабларидан бўлиб, асли Арабистон ярим оролининг жанубида, Ҳазарамавт томонда, баландлик — қумтепа жойларда яшаган. (Исмоил алайҳиссаломдан аввал ўтган арабларни «Боида» араблари дейилади.))

Tafsir

Эй Пайғамбар, Однинг биродари Ҳудни эсланг. У ўз қавмини Аллоҳнинг азобига дучор бўлиб қолишдан огоҳлантирганди. Улар араб жазирасининг жанубидаги қумтепаларда яшардилар. Ҳуддан олдин ҳам, кейин ҳам ўз қавмини азобдан огоҳлантирган пайғамбарлар ўтган. Улар ўз қавмларига шундай деганлар: "Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар! Ундан бошқа ҳеч кимга, ҳеч нарсага ибодат қилманглар! Эй қавмим, сизларнинг бошингизга улуғ куннинг, Қиёмат кунининг азоби тушиб қолишидан хавотирдаман".