Al-Ahqaf surasi, 19-oyat

46:19

وَلِكُلّٖ دَرَجَٰتٞ مِّمَّا عَمِلُواْۖ وَلِيُوَفِّيَهُمۡ أَعۡمَٰلَهُمۡ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ ١٩

Ҳар бирларига қилган амалларига яраша даражалар бордир. Ва уларга амалларининг (мукофот ёки жазоси) тўлиқ берилур ва уларга зулм қилинмас. 8

Izohlar

8 (Ушбу оятда ҳар бир инсонга бу дунёда қилган амалига яраша у дунёда даража берилиши таъкидланмоқда. Қиёматда яхшиларни тўплаб жаннатга, ёмонларни дўзахга киритиб юбориш билан кифояланмаслиги маълум бўлмоқда. Балки ҳар бир инсон бу дунёда қилган амалига қараб алоҳида даражага эга бўлади. Заррача яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам ҳисоб-китобдан четда қолмайди. Кўп яхшилик қилганларнинг даражалари жаннатда олий бўлади. Шунинг учун яхшиликни иложи борича кўпроқ қилишга уриниш керак.)

Tafsir

Ҳар икки гуруҳ учун, дўзахийлар учун ҳам, жаннатийлар учун қилган ишларига яраша даражалар бор. Жаннтийлар олий даражаларда бўлсалар, дўзахийлар қуйи даражаларда бўладилар. Аллоҳ уларнинг қилган амалларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди. Қиёмат куни уларга зулм қилинмайди. Яхшиликлари камайтириб юборилмайди, ёмонликлари кўпайтириб юборилмайди.