Al-Ahqaf surasi, 18-oyat

46:18

أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ حَقَّ عَلَيۡهِمُ ٱلۡقَوۡلُ فِيٓ أُمَمٖ قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِهِم مِّنَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ خَٰسِرِينَ ١٨

Ана ўшаларга ўзларидан аввал ўтган жин ва инс умматлари қаторида (азоб) сўзи ҳақ бўлгандир. Албатта, улар зиён кўрувчилардан бўлдилар.

Tafsir

Ана ўшалар шундай кимсалардирки, уларни олдинги инсу жиндан иборат умматлар қаторида азоблаш вожиб бўлиб қолди. Улар зарар кўргувчиларга айландилар. Дўзахга кириб, ўзларини ҳам, оилаларини ҳам қўлдан бой бердилар.