Al-Ahqaf surasi, 17-oyat

46:17

وَٱلَّذِي قَالَ لِوَٰلِدَيۡهِ أُفّٖ لَّكُمَآ أَتَعِدَانِنِيٓ أَنۡ أُخۡرَجَ وَقَدۡ خَلَتِ ٱلۡقُرُونُ مِن قَبۡلِي وَهُمَا يَسۡتَغِيثَانِ ٱللَّهَ وَيۡلَكَ ءَامِنۡ إِنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقّٞ فَيَقُولُ مَا هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ ١٧

Ота-онасига: «Уфф сизларга, (қабрдан) чиқарилишимнинг ваъдасини бераяпсизларми?! Мендан аввал ҳам асрлар ўтган-ку!» – деган кишига, Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда, улар: «Ҳолингга вой бўлгур, иймон келтир, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир», дедилар. У бўлса: «Бу ўтганларнинг афсоналари, холос», дер.

Tafsir

Яна бир фарзанд ота-онасига деди: "Суф сизларга! Ўлганимдан кейин қайта тирилиб, қабримдан чиқарилишимга ваъда беряпсизларми? Қанчадан-қанча авлодлар ўтиб кетган-ку. Улардан қайси бири тирилиб келибди?!" Ота-она Аллоҳдан фарзандлари учун иймон сўраб дедилар: "Қайта тирилишга ишонмайдиган бўлсанг, шўринг қурсин. Иймон келтир. Аллоҳнинг қайта тирилтириш ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Бу ишнинг юз беришига шак-шубҳа йўқ". Фарзанд эса бу гапларга парво қилмасдан, боягидек қайта тирилишни инкор қилиб: "Бу гаплар олдингиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас. Уларнинг Аллоҳ тарафидан экани ўз исботини топмаган", дейди.