Adh-Dhariyat surasi, 52-oyat

51:52

كَذَٰلِكَ مَآ أَتَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا قَالُواْ سَاحِرٌ أَوۡ مَجۡنُونٌ ٥٢

Худди шундай, булардан аввалгиларга ҳам ҳар бир Пайғамбар келган вақт (уни) сеҳргар ёки мажнун деганлар.

Tafsir

Макка аҳли ҳақни ноҳаққа чиқарганидек, олдинги умматларга ҳам Аллоҳ тарафидан бирон бир пайғамбар келса, уни сеҳргар ёки мажнун дедилар.