فَلَمَّا دَخَلُواْ عَلَىٰ يُوسُفَ ءَاوَىٰٓ إِلَيۡهِ أَبَوَيۡهِ وَقَالَ ٱدۡخُلُواْ مِصۡرَ إِن شَآءَ ٱللَّهُ ءَامِنِينَ ٩٩
Юсуф ҳузурига кирган чоғларида у отаси ва онасини ўзига яқинлаштирди ва: «Аллоҳнинг хоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар!» – деди.
Tafsir
Яъқуб ва унинг оиласи Юсуфни кўриш учун ўз ерларидан Миср сари йўл олдилар. Юсуфнинг олдига кирганларида у ота-онасини маҳкам қучоқлаб: "Мисрга Аллоҳнинг ҳоҳиши ила тинч-омон, ҳеч бир зиён-заҳмат етмасдан киринглар", деди.