Yusuf surasi, 98-oyat

12:98

قَالَ سَوۡفَ أَسۡتَغۡفِرُ لَكُمۡ رَبِّيٓۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ ٩٨

У: «Сизлар учун Роббимга ҳали истиғфор айтурман. Албатта, Унинг Ўзи мағфират қилгувчи ва раҳимли Зотдир», деди. 50

Izohlar

50 (Шундан сўнг ҳаммалари Яъқуб алайҳиссалом бошчиликларида юртлари Канъондан Мисрга қараб йўлга тушдилар. Қуръони Карим уларнинг сафарлари ҳақида ҳеч нарса демайди. Балки сўзни улар Юсуф алайҳиссалом ҳузурларига киришлари саҳнасидан улаб кетади.)

Tafsir

Оталари деди: "Сизлар учун Парвардигоримдан мағфират сўрайман. У тавба қиладиган бандаларини кечиргувчи ва уларга Меҳрибон Зотдир".