يَٰبَنِيَّ ٱذۡهَبُواْ فَتَحَسَّسُواْ مِن يُوسُفَ وَأَخِيهِ وَلَا تَاْيۡـَٔسُواْ مِن رَّوۡحِ ٱللَّهِۖ إِنَّهُۥ لَا يَاْيۡـَٔسُ مِن رَّوۡحِ ٱللَّهِ إِلَّا ٱلۡقَوۡمُ ٱلۡكَٰفِرُونَ ٨٧
Эй ўғилларим, боринглар, Юсуфни ва унинг укасини яхшилаб изланглар, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Ҳақиқатан, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар», деди.
Tafsir
Уларга оталари деди: "Эй ўғилларим, боринглар, Юсуф ва унинг укасидан хабар олинглар. Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳматидан, қийинчилик ортидан енгиллик беришидан умид узманглар. Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина умид узадилар. Чунки улар Аллоҳнинг қудрати ва бандаларига бўлган фазлу марҳамати қанчалар буюклигини билмайдилар.