قَالَ بَلۡ سَوَّلَتۡ لَكُمۡ أَنفُسُكُمۡ أَمۡرٗاۖ فَصَبۡرٞ جَمِيلٌۖ عَسَى ٱللَّهُ أَن يَأۡتِيَنِي بِهِمۡ جَمِيعًاۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡعَلِيمُ ٱلۡحَكِيمُ ٨٣
У: «Йўқ, сизга ҳавойи нафсингиз бир ишни яхши кўрсатмиш. Бас, чиройли сабр (қиламан). Шоядки, Аллоҳ уларнинг ҳаммасини ҳузуримга жамлаб келтирса. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли Зотдир», деди. 41
Izohlar
41 (Яъқуб алайҳиссалом худди шу гапни Юсуф алайҳиссаломни йўқотган кунларида ҳам айтган эдилар. Энди йиллар ўтиб, кичик ўғлини йўқотган куни ҳам шу гапни такрорладилар, кетидан Аллоҳ таолонинг марҳаматидан умид узмаганларини билдириб қўйдилар.)
Tafsir
Уларга оталари деди: "Иш сизлар айтаётгандек бўлмаган. Сизлар олдин Юсуф борасида қилган ҳийла-найрангларингизни такрорлаяпсизлар. Энди менга чиройли сабр қилишдан бошқа чора қолмади. Шиква-шикоятимни ёлғиз Аллоҳга қиламан. Шояд, Аллоҳ ҳаммасини, Юсуфни ҳам, укасини ҳам, катта акаларини ҳам бағримга қайтарса. У аҳволимни кўриб-билиб тургувчи ва менинг ишимни тадбир билан қилгувчи ҳаким Зотдир.