فَلَمَّا جَهَّزَهُم بِجَهَازِهِمۡ جَعَلَ ٱلسِّقَايَةَ فِي رَحۡلِ أَخِيهِ ثُمَّ أَذَّنَ مُؤَذِّنٌ أَيَّتُهَا ٱلۡعِيرُ إِنَّكُمۡ لَسَٰرِقُونَ ٧٠
Уларнинг жиҳозларини ҳозирлаган пайтда, инисининг юкига бир сув идишни солиб қўйди. Сўнгра, жарчи: «Эй, карвондагилар, сизлар ўғридирсизлар», деб жар солди. 33
Izohlar
33 (Яъни, Юсуф алайҳиссалом оға-иниларининг жиҳозларини ҳозирлаётган ходимларига айтиб, кичик укасининг юкига бир сув идиш қўштириб қўйдилар. Улар жўнаб кетганларидан сўнг, орқаларидан бир одам юбориб, уларни ўғриликда айблади.)
Tafsir
Юсуф алайҳиссалом хизматчиларига ака-укаларининг юкини тайёрлаб бераётиб, туғишган укасининг идишига подшоҳнинг ўлчагичини билдирмасдан солиб қўйишни буюрди. Бу ишни укасини ўзи билан олиб қолишни истаб қилди. Оға-инилар қайтаётганларида ортидан бир жарчи: "Эй карвон, сизлар ўғрисизлар", дея жар солди.