Yusuf surasi, 60-oyat

12:60

فَإِن لَّمۡ تَأۡتُونِي بِهِۦ فَلَا كَيۡلَ لَكُمۡ عِندِي وَلَا تَقۡرَبُونِ ٦٠

Агар уни ҳузуримга олиб келмасангиз, унда сизга менинг даргоҳимда ўлчаб бериш йўқ ва менга яқин ҳам келманглар», – деди. 29

Izohlar

29 (Юсуф алайҳиссалом уларга сўраган нарсаларини — озиқ-овқатни ҳам бердилар. Жўнаб кетишларидан олдин молларини юклаш, йўлга тайёргарлик кўриш пайтида, янаги сафар ота бир иниларини ҳам олиб келишни тайинладилар.)

Tafsir

Агар уни олиб келмасангиз, ёлғончи эканингиз аён бўлади ва менда сизларга берадиган ҳеч нарса бўлмайди, менинг шаҳримга яқинлашманглар ҳам.