Yusuf surasi, 58-oyat

12:58

وَجَآءَ إِخۡوَةُ يُوسُفَ فَدَخَلُواْ عَلَيۡهِ فَعَرَفَهُمۡ وَهُمۡ لَهُۥ مُنكِرُونَ ٥٨

Юсуфнинг оға-инилари келдилар ва унинг ҳузурига кирдилар. Бас, у уларни таниди. Улар эса, уни танимадилар. 28

Izohlar

28 (Юсуф алайҳиссаломнинг ҳусни тадбирлари ва Аллоҳ берган имконларни ишга солишлари Миср аҳли қаҳатчиликдан катта зарар кўрмади. Ҳатто бошқа ўлкалар улардан озиқ-овқат сўраб кела бошлади. Мисрда озиқ-овқат сероблигини эшитиб, Юсуф алайҳиссаломнинг оға-инилари ҳам шу ёққа келишди.)

Tafsir

Юсуфнинг ака-укалари ўз ишлари билан Миср ерига келиб, унинг ҳузурига кирдилар. Юсуф уларни таниди. Улар эса Юсуфни танимадилар. Чунки кўп замонлар ўтиб, ўзгариб кетганди. Уни қудуққа ташган пайтларида у ҳали ёш бола эди.