Yusuf surasi, 49-oyat

12:49

ثُمَّ يَأۡتِي مِنۢ بَعۡدِ ذَٰلِكَ عَامٞ فِيهِ يُغَاثُ ٱلنَّاسُ وَفِيهِ يَعۡصِرُونَ ٤٩

Сўнгра, ундан кейин бир йил келадики, унда одамлар сероб қилинурлар ва унда (меваларни) сиқурлар», – деди. 25

Izohlar

25 (Бу оятда келаётган башорат подшоҳнинг тушидан ташқаридадир. Яъни, Миср подшоҳи кўрган тушда бундай йилга таъбир қилинадиган ишора йўқ. Бу кейингиси Юсуф алайҳиссаломнинг пайғамбарлик мўъжизаларидир.)

Tafsir

Етти йиллик қаҳатчиликдан кейинги йилда ёмғир сероб ёғади, экинлар мўл бўлади ва одамлар узум, зайтун, шакарқамиш каби меваларни сиқиб, ичимликлар тайёрлаб оладилар.