Yusuf surasi, 4-oyat

12:4

إِذۡ قَالَ يُوسُفُ لِأَبِيهِ يَٰٓأَبَتِ إِنِّي رَأَيۡتُ أَحَدَ عَشَرَ كَوۡكَبٗا وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ رَأَيۡتُهُمۡ لِي سَٰجِدِينَ ٤

Юсуф отасига: «Эй отажоним, мен ўн битта юлдузни ҳам қуёш ва ойни кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим», деганини эсла. 1

Izohlar

1 (Бу тушни кўрганда Юсуф алайҳиссалом ёш бола эди. Одатда ёш болалар бунчалар аниқ ва башоратли туш кўрмайдилар. Яъқуб алайҳиссалом кичик ўғли Юсуфдан кўрган тушини эшитиб, шу гаплар хаёлидан ўтди. Бу туш улуғ келажакдан башорат эканини англади.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, сизга хабар берамизки, ўшанда Юсуф отаси Яъқубга деди: "Эй отажон, мен тушимда ўн бир юлдузни, қуёш ва ойни кўрдим. Ҳаммаларини менга сажда қилаётганларини кўрдим". Бу туш Юсуф алайҳиссаломга бир олдиндан айтилган бир хушхабар эди.