Yunus surasi, 98-oyat

10:98

فَلَوۡلَا كَانَتۡ قَرۡيَةٌ ءَامَنَتۡ فَنَفَعَهَآ إِيمَٰنُهَآ إِلَّا قَوۡمَ يُونُسَ لَمَّآ ءَامَنُواْ كَشَفۡنَا عَنۡهُمۡ عَذَابَ ٱلۡخِزۡيِ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَمَتَّعۡنَٰهُمۡ إِلَىٰ حِينٖ ٩٨

Қани энди, бирон қишлоқ иймон келтирганда, унга иймони манфаат берса эди. Фақат, Юнус қавми иймон келтирганларида, улардан ҳаёти дунёдаги хорлик азобини кушойиш қилдик ва уларни маълум вақтгача фойдалантирдик, холос. 32

Izohlar

32 (Оятнинг маъносидан кўриниб турибдики, Юнус алайҳиссаломнинг қавмига ҳаёти дунёнинг хорлик азоби таҳдид солиб қолганда барчалари бирдан иймонга келганлар. Ана шунда Аллоҳ таоло уларнинг бошидан бу азобни кўтарган ва иймонлари шарофати билан маълум муддатгача фаравон турмуш ила манфаатлантирган. Демак, қоида шу: қайси қишлоқ кофир бўлса, хорлик азобига дучор бўлаверади, қайси қишлоқ иймон келтирса, ундан хорлик азоби кушойиш қилиниб, иймони туфайли манфаатлар топаверади.)

Tafsir

Бирон қишлоқнинг азоб келишидан олдин Биз юборган пайғамбарларга етарлича иймон келтирганлари ва шу иймони асқотгани, фойда бергани ҳолати рўй бермади. Фақат Юнус қавми бундан мустасно. Улар сидқидилдан иймон келтирган эдилар, Биз уларни дунё ҳаётидаги хорлик ва зорлик азобидан халос этдик ва то ажаллари етгунига қадар фойдаланиб юришларига имкон бердик.