Yunus surasi, 93-oyat

10:93

وَلَقَدۡ بَوَّأۡنَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ مُبَوَّأَ صِدۡقٖ وَرَزَقۡنَٰهُم مِّنَ ٱلطَّيِّبَٰتِ فَمَا ٱخۡتَلَفُواْ حَتَّىٰ جَآءَهُمُ ٱلۡعِلۡمُۚ إِنَّ رَبَّكَ يَقۡضِي بَيۡنَهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَ ٩٣

Батаҳқиқ, Биз Бани Исроилни ҳақиқий омонлик масканига жойлаштирдик ва уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик. Бас, улар то ўзларига илм келмагунча ихтилоф қилмадилар. Албатта, Роббинг қиёмат куни улар орасида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида Ўзи ҳукм чиқарур.

Tafsir

Биз Бани Исроилни муборак Шом диёридаги бир ёқимли, сўлим масканга жойладик. Уларга ҳалол ризқ ато этдик. Улар то Қуръон келгунига қадар дин борасида ихтилоф қилмадилар. Қуръон улар ўқийдиган Тавротда битилган Муҳаммад алайҳиссалом ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб келди. Уни инкор қилиб, ватанларидан жудо бўлдилар. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Қиёмат куни уларнинг ўзаро қилган ихтилофларига ҳакамлик қилур. Ўшанда ким ҳақ, ким ноҳақлиги аниқланиб, ҳаммаси қилмишига яраша жазо ёки мукофотини олур.