ثُمَّ بَعَثۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِۦ رُسُلًا إِلَىٰ قَوۡمِهِمۡ فَجَآءُوهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ فَمَا كَانُواْ لِيُؤۡمِنُواْ بِمَا كَذَّبُواْ بِهِۦ مِن قَبۡلُۚ كَذَٰلِكَ نَطۡبَعُ عَلَىٰ قُلُوبِ ٱلۡمُعۡتَدِينَ ٧٤
Сўнгра, ундан кейин Пайғамбарларни қавмларига юбордик. Бас, улар очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келдилар. Аммо у (қавм)лар олдин ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирувчи бўлмадилар. Тажовузкорларнинг қалбига шундай қилиб муҳр босамиз. 27
Izohlar
27 (Эй сиз инсонлар, ушбу оятлар билан танишаётганлар! Сизлар ҳам ўша қавмларга ўхшаб аввал-бошдан Пайғамбарни, Қуръонни ёлғонга чиқариб, тажовузкорлик этманг. Агар шундай қиладиган бўлсангиз, ўшаларга ўхшаб қалбингизга муҳр босилиши, оқибатда ҳалокатга учрашингиз турган гап. Мана, қуйида қиссаси келадиган қавм ҳам худди шундай тақдирга дуч келган эди.)
Tafsir
Бир муддат ўтиб, Нуҳдан кейин бошқа пайғамбарларни юбордик. Улар ўз умматларига оят ва ҳужжатларни тақдим этдилар. Умматлар эса олдинги саркашлиги сабабли иймон келтиришни истамадилар. Натижада Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйди. Ўша пайғамбарларни инкор қилганларнинг қалбларини муҳрлаганимиз каби ҳамма замон ва макондаги куфр ила Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошган бадбахтларнинг дилларини ҳам муҳрлаб қўюрмиз.