Yunus surasi, 7-oyat

10:7

إِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يَرۡجُونَ لِقَآءَنَا وَرَضُواْ بِٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَٱطۡمَأَنُّواْ بِهَا وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَنۡ ءَايَٰتِنَا غَٰفِلُونَ ٧

Албатта, Биз ила мулоқот бўлишини умид қилмаганлар ва бу дунё ҳаётидан рози бўлиб, у билан хотиржам қолганлар ҳамда оятларимиздан ғофил бўлганлар.

Tafsir

Бир кун Аллоҳ билан учрашиш борлигини ва унга тайёргарлик кўриш лозимлигини ўйламайдиган, хавфу ражо нималигини билмайдиган, абадий охиратни қўйиб, шу фоний дунёнинг ўзигагина рози бўлиб, шунинг ўзи билангина мамнун, хотиржам бўлиб кетаверадиган ҳамда Аллоҳнинг оятларидан, далилларидан бепарво юз ўгирадиган кофирлар...