هُنَالِكَ تَبۡلُواْ كُلُّ نَفۡسٖ مَّآ أَسۡلَفَتۡۚ وَرُدُّوٓاْ إِلَى ٱللَّهِ مَوۡلَىٰهُمُ ٱلۡحَقِّۖ وَضَلَّ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَفۡتَرُونَ ٣٠
Ўша ерда ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган ишдан сўралур — хабардор бўлур ва ҳақиқий хожалари Аллоҳга қайтарилурлар. Ҳамда ўзларича тўқиб чиқарган нарсалари улардан ғойиб бўладир.
Tafsir
Ана шу улуғ кунда ҳар бир жон бу дунёда қилиб ўтган ишларидан хабар топиб, мушриклар ҳақиқий хожалари бўлмиш Аллоҳга қайтариладилар. Кейин Аллоҳ улардан ҳисоб олади. Анави ўзларича тўқиб олган ва шафоатчи, деб билган бут-санамлари эса ғойиб бўлиб қоладилар.